Анри ПСЖга келмайди

Тьерри Анри ПСЖ мураббийлар штабига қўшилмайди. Бу ҳақда L'Equipe нашри ўз саҳифаларида хабар бермоқда.

Манбага кўра, Юлиан Нагельсманн номзоди бош мураббийликка муҳокама қилинаётганда Анри номи ҳам пайдо бўлган, аммо якунда ПСЖ раҳбарияти бундай дуэт муваффақиятли чиқишига ишонч билдирмади.

Аввалроқ, Юлиан Нагельсманн ПСЖ бош мураббийи, Тьерри Анри эса унинг ёрдамчиси бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Ҳозирда иккала мутахассис ҳам ишсиз. Германиялик мутахассис баҳорда “Бавария”ни, Анри эса қишда Бельгия терма жамоасида ишдан кетган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нагельсманн ПСЖ бош мураббийи лавозимига тайинланиши ҳақиқатга жуда яқин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!