Ансу Фати яқин кунларда Лондон грандларининг бирига кўчиб ўтиши мумкин
"Барселона" вингери Ансу Фати жорий трансфер ойнаси тугагунга қадар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчига Лондоннинг икки клуби - "Челси" ва "Тоттенхэм" фаол қизиқиш билдирмоқда. Ушбу келишув ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида амалга оширилиши кутилмоқда.
2022/2023-йилги мавсумда Фати “Барселона” сафида барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.
Олдинроқ яна бир вингер - Абду Эззалзули "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар