Антонио Кассано янги мавсумда А Серияда ким чемпион бўлишини айтди

"Интер" клуби собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано янги мавсумда чемпионлик “нерадзуррилар”га насиб этишига ишонмоқда.

“Бу сафар “Интер” скудеттони қўлга киритади ва “Ювентус” ҳамда “Наполи”дан ўзиб кетади. Нега? Контенинг келиши билан жамоалар ўртасидаги фарқ йўққа чиқди”, - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 8 мавсумдан буён “Ювентус” А Серия чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!