Антонио Конте шогирдидан нолиди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоа сафига янги келиб қўшилган Тьемуа Бакайоко унинг ўйин услубини тушунмаётганини маълум қилди.

“Футболчилар мен билан ишлаши ва ўйин услубимни тушуна билиши жуда мухим. Масалан, Бакайоко менинг ўйин услубим ҳақида ҳеч нарса билмайди ва унга тушиниш ва киришиб кетиши учун вақт керак бўлмоқда. Бу мураббий учун қийиндир. Мората ва Рюдигерда ҳам шундай вазият. Агарда футболчи жамоага тезда киришиб кетса, бу менинг ҳам ишимни анча енгиллаштиради”, – деб айтиб ўтди Конте клуб расмий сайтига берган интервьюсида.