Антонио Конте: "Йигитлар жуда қаттиқ ишлашяпти. Бу менга куч бермоқда"

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте ПСЖ(1:1, пенальтилар серияси 6:5) жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан хурсанд эканлигини яширмади.
"Мен албатта жуда хурсандман, агар бугунги баҳсга назар ташласангиз, мағлубиятга лойиқ эмаслигимизни айта оласиз.
Натижадан хулоса чиқариб, мен яхши ўйнаганимизга ишонаман. Ростини айтганда, мен йигитларимнинг феъл-атворида, ўйнашга бўлган иштиёқ, рақиб жарима майдони атрофида хужум қилиш ва тўпни йўқотиб қўйган заҳоти қайтиб олиш хоҳишларида ўсишни кўрмоқдаман.
Менимча бу ижобий томон. Йигитлар жуда қаттиқ ишлашяпти. Бу менга куч бермоқда.
Мени хурсанд қилгани, йигитлар охирги дақиқаларгача курашди ва сўнгги дақиқаларда гол урдик(ПСЖга қарши учрашувда 94-дақиқада гол урилди)
ва пенальтилар сериясида ғолиб чиқдик. Биз доимо шу руҳда давом этиб, охиригача курашишимиз керак," - Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!