Анвар Алматов: “Сўғдиёна” мавсумни 8-ўринда якунлаши мақсад қилиб қўйилган


“Сўғдиёна” ўринбосарлари асосий таркиб ўйинчилари каби иккинчи давра учун тайёргарликни Зомин тоғ-ён бағирларида  ўтказишди. Анвар Алматов бошчилигида жамоа тайёргарликни давом эттирмоқда. 

- Жамоа ўринбосарлари олдида мавсумни 8-ўринда якунлаши мақсад қилинган. Ҳозирда эътибор маҳаллий ёшларга қаратилган бўлиб, давралар оралиғида иккинчи лиганинг ёш ва маҳоратли футболчилари сараланиб олинади, - дейди ўринбосарлар жамоаси мураббийи Анвар Алматов. 

Иккинчи давра бошлангунга қадар, ўринбосарлар жамоаси бир нечта ўртоқлик учрашувларни ўтказади. Шулардан бири эртага 15 июль куни соат 17:00 да биринчи лига жамоаси “Ғаллаорол”га қарши бўлиб ўтади. Баҳс “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!