Анвар Бойназаров чемпионлик камари учун рингга чиқади
Ads

Муай тай бўйича икки кара жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров (2-2-0, КО1) 1 декабр куни Нью-Йорк шаҳрида “GLORY 48” турнирида ўзининг чемпионлик жанггини ўтказади.

Спортчимиз сўнгги марта октябр ойи сўнггида Франциянинг Лион шаҳрида ўтказилган “GLORY 47” турнирида рингга кўтарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангда унга америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, КО2) рақиблик қилади. Бу спортчи ҳозиргача бешта жанг ўтказиб, улардан биттаси мағлубиятга учраган ва иккитасини нокаут билан якунлаган.