Анвар Бойназаровдан навбатдаги нокаут!(Видео)

  • 15 января, 2022, 08:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, ўзбек муайтай оламининг ёрқин вакили Анвар Бойназаров ММАда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунга қадар иккита жанг ўтказишга улгурганди. Қувонарлиси, у ҳар икки жангида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Бойназаров профессионал муайтай ҳамда кикбоксинг йўналишида жаҳоннинг энг нуфузли Glory промоушенида ҳам муваффақиятли фаолият юритган. Эндиликда ММА да жавлон ураётган ҳамюртимиз ҳозиргина яна бир бор октагонга кўтарилди.  Бойназаров ўзининг 3-жангини АҚШнинг нуфузли LFA (Legacy Fighting Alliance) промоушени доирасида Жон Фамга (4-2) қарши ўтказди.

Tecno

Хурсандчилик ила айтиш мумкинки, юртдошимиз рақибига хеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, биринчи раунднинг дастлабки сониясидаёқ тизза зарбаси билан рақибини нокаут ҳолатига туширди. Шу тариқа у ММАдани 3- ғалабасини қўлга киритди.

Ўз навбатида ушбу чиройли ғалаба билан ҳамюртимизни табриклаймиз ва муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию