Анюков
Ads

Айни дамда Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби сафарда Европа лигаси сўнгги саралаш раунди жавоб баҳсида Норвегияда “Мольде”га қарши ўйин ўтказмоқда.

Эътиборлиси, питерликлар ҳимоячиси Александр Анюков бугунги ўйинни асосий таркибда бошлади. Бу эса унинг еврокубокларда “Зенит” таркибидаги юбилей 100-ўйин бўлди. Шу тариқа 35 ёшли футболчи бу борадаги клуб рекордини ўрнатди.

Маълумот учун, Анюков шу кунгача 43 марта Европа лигасида, 56 марта Чемпионлар лигасида ва 1 марта УЕФА Суперкубогида майдонга тушган.