АПЛ. "Арсенал" мавсумни ғалаба билан бошлади

  • 12 август, 2023, 19:01
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 1-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ноттингем Форест" баҳси бўлиб ўтди. Унда майлон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Нкетия 26-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Сака 32-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Учрашув якунига яқин, аниқроғи 82-дақиқада Авонийи фарқни қисқартирди ва ушбу ҳисоб беллашув сўнггига қадар ўзгармай қолди. 

Шу тариқа, "канонирлар" мавсумни ғалаба билан бошлади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!