АПЛ. “Борнмут” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни мағлубиятга учратди

Англия чемпионати 7-тур сўнгги беллашувида “Борнмут” ўз майдонида “Кристал Пэлас” футболчиларини қабул қилди.

Муросасиз кечган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани расмийлаштиришди. Ғолиблар сафида Брукс ва Станислас голларга муаллифлик қилган бўлса, ван Анхолт битта гол билан жавоб қайтарди.

Борнмут – Кристал Пэлас 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 5 Брукс, 1:1 – 55 ван Анхолт, 2:1 – 87, пенальти Станислас.

Борнмут – Бегович, Фрэнсис, Кук, Аке, Смит, Брукс (Гослинг, 58), Лерма, Кук, Фрэйзер, Кинг (Станислас, 84), Уилсон.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Уан-Биссака, Томкинс, Сако, ван Анхолт, Майер (Куяте, 84), Миливоевич, Макартур (Шлупп, 77), Таунсенд, Айю (Серлот, 82), Заа.

Огоҳлантиришлар: Брукс (29), Таунсенд (76), Сако (86), Лерма (90), Куяте (90), Томкинс (90), Фрэйзер (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!