Асосий мазмунга ўтиш

АПЛ. «Борнмут» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Англия Премьер-лигасининг 8-турида «Борнмут» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Райан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада Маркус Тавернье «Борнмут»нинг устунлигини оширди. 71-дақиқада Эванилсон учинчи голни киритиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Борнмут» очколари сонини 9 тага етказди. «Манчестер Юнайтед» ҳисобида эса 7 очко қолди.

Кейинги турда «Борнмут» ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилса, манкунианликлар сафарда «Челси» билан баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ