АПЛ. Драматик кечган баҳсда "Тоттенхэм" "Сити"ни мағлуб этди

АПЛ 26-тур доирасидаги "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар сафида голларни Кулушевски (4-дақиқа) ва Кейн (59 ва 90+5-дақиқалар) киритди. "Шаҳарликлар"нинг голи Гюндоган (33-дақиқа) ва Махрез (90+2-дақиқа) номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити"нинг очколари 63талигича қолди ва клуб жадвалда етакчи бўлиб турибди. "Тоттенхэм" ҳисобида 39 очко мавжуд бўлиб, жамоа 7-поғонани эгаллаб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!