АПЛ гранди Винисиус учун 100 миллион евро тўламоқчи

CHERY AUTO

Айрим нашрлар ҳали ҳам Винисиус Жуниорнинг жамоасини алмаштириши мумкинлигини ёзмоқда. Бунга асосий сабаб – бразилиялик футболчи ҳануз "Реал" билан янги шартномани имзоламагани, мавжуд келишув эса 2027 йил ўрталаригача амал қилади.

Tecno

"Fichajes" портали маълумотига кўра, Винисиусни "Ливерпуль" олиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Англия Премьер-лигаси гиганти уни сотиб олиш учун 100 миллион евро таклиф қилишни кўриб чиқмоқда. Винисиус мерсисайдликларнинг ҳужум чизиғини қайта ташкил қилиш режаларида муҳим роль ўйнаши мумкин.

25 ёшли футболчи 2025/2026 мавсумида 16 ўйинда беш та гол киритди ва тўрт та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!