АПЛ клуби 120 йиллик рекордини такрорлади

"Шеффилд Юнайтед" клуби кеча АПЛнинг 16-турида сафарда “Норвич”ни 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўзининг чемпионат доирасида меҳмондаги ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 8 тага етказиб олди.

Эътиборлиси, улар шу тариқа ўзларининг 120 йиллик тарихий рекордини такрорлашди. “Шеффилд Юнайтед” бу борадаги аввалги рекордини 1899/1900 йилги мавсумда ўрнатган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Шеффилд Юнайтед" бу мавсум премьер-лигада сафарда ўтказилган 8 та ўйинда 2 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этди. Крис Уайлдер бошчилигидаги жамоа айни дамда 22 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!