АПЛ клуби "Манчестер Сити" ҳимоячисига таклиф юборди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг қанот ҳимоячиси Рико Льюис "Ноттингем Форест" қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра, "ўрмончилар" 20 ёшли футболчи учун "шаҳарликлар"га 25 миллион евро ва бонус сифатида 5 миллион евро таклиф қилишган. Манбага ишонадиган бўлсак, "Манчестер Сити" Люисни "Ноттингем Форест"га сотишдан бош тортган.

Ўтган мавсумда манчестерликлар тарбияланувчиси барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали мутахассислари Льюиснинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!