АПЛ клуби “Уэмбли”ни тўлиқ сотиб олмоқчи

“Фулхэм” хўжайини Шахид Хан афсонавий стадион “Уэмбли”ни сотиб олмоқчи.

Le Figaro нашрининг тарқатган хабарига кўра, у Англия футбол ассоциациясига стадион учун 600 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. Аввалроқ миллиардер жамоанинг “Уэмбли”да ўйнашини истаган эди.

Манбада ёзилишича, 24 октябр куни ФАда директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Унда асосий мавзу “Уэмбли”нинг сотилиши бўлиши кутилмоқда.