АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни тор-мор этди
АПЛ 19-туридан (қолдирилган) ўрин олган "Ливерпуль" - "Лидс" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "қизиллар" йирик 6:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Мерсисайдликлар сафида Салоҳ икки маротаба пенальтини аниқ амалга ошириб, дублни расмийлаштирди. Шунингдек, Мане ҳам икки бора рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Матип ва Ван Дейк номини таблога ёздириб қўйди.
Йирик ғалабани тантана қилган Клопп шогирдлари очколари сонини 60 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар пешқадам "Манчестер Сити"дан 3 очко ортда қолмоқда. 23 очкоси бор "Лидс" 15-ўринни банд этган.
Шунингдек,
Фикрлар