АПЛ мухлислари учун хушхабар

Англия Премьер-лигаси коронавирус пандемияси боис тўхтаб қолган чемпионатни давом эттириш учун илк қадамни ташлади. Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, эртадан жамоалар ўз базасида машғулотларни бошлайди.

Ушбу қарор клубларнинг эгалари ўртасидаги сўровномадан сўнг қабул қилинди. Машғулотларда футболчилар кичик гуруҳлар шаклида масофа сақлаган ҳолатда иштирок этишлари мумкин бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!