АПЛ. "Ньюкасл" "Челси"ни мағлубиятга учратиб, кучли учликка кириб олди
Англия Премьер лигаси 16-тури доирасидаги "Ньюкасл" - "Челси" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда "қора-оқлар" минимал 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол Жо Уиллок номига ёзилди. У ўйиннинг 67-дақиқасида гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди. Қўлга киритилган 3 очкодан кейин "Ньюкасл" кучли учликка кириб олган бўлса, "Челси" 8-поғонага тушиб кетди.
Фикрлар