АПЛ. "Ньюкасл" "Лестер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

АПЛ 17-туридан ўрин олган "Лестер" - "Ньюкасл" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Вуд 3-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Бироз ўтиб Альмирон орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 32-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Жоэлинтон ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, Эдди Хау шогирдлари очколари сонини 32 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 17 очкоси бор "тулкилар" 13-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!