АПЛ. "Ньюкасл"нинг "парвози" давом этади

АПЛ 21-туридан ўрин олган қолдирилган "Саутгемптон" - "Ньюкасл" ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда "қарғалар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, мезбонлар футболчиси Армстронг 25-дақиқада ҳисобни очди. Сўнгра 32 ва 52-дақиқада Вуд ҳамда Гимараэш гол уриб, жамоасининг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. 

Айни вақтда Эдди Хау жамоаси АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Уларнинг ҳисобида 31 очко мавжуд. 10-поғонадан жой олган "Саутгемптон" ҳисобида 35 очко мавжуд. 

Маълумот ўрнида, "Ньюкасл" сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!