АПЛ регламентида муҳим ўзгариш бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигаси ўз регламентининг учрашув вақтида ўйинчилар алмаштириш ҳақидаги бандига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, 2019/20 йилги мавсум якунигача АПЛ беллашувларида ҳар бир жамоа бир ўйинда 3 та эмас, 5 тагача футболчи алмаштириш ҳуқуқига эга бўлди. Захира ўриндиғида қайд этиладиган футболчилар сони эса 7 тадан 9 тага оширилди.

Эслатиб ўтамиз, премьер-лигада мавсум 17 июндан давом эттирилади. Ҳозирча “Ливерпуль” жадвалда якка пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!