АПЛ. "Сити"ни мағлуб қилган "Астон Вилла" "Арсенал" устидан ҳам зафар қучди
АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни 7-дақиқада Жон Макгинн урди. Унинг голи учрашув якунигача ягоналигини сақлаб қолиб, бирмингемликларнинг ғалабасига сабабчи бўлди.
Шу тариқа, "канонирлар" турнир жадвалида 2-ўринга тушиб қолди. "Астон Вилла" эса 3-поғонада турибди.
Фикрлар