АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар эълон қилинди
Англия премьер-лигаси якунига етаётган апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди.
Ташкилот расмий сайтида эълон қилинган рўйхатда Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Скотт Паркер («Фулхэм») ва Нуну Эшпириту Санту («Вулверхэмптон») каби мутахассислар номи бор.
Эслатиб ўтамиз, «Ман Сити» ўтган ой АПЛда ўтказилган 5та ўйиннинг 5тасида ғалаба қозонди. «Ливерпуль» эса 5та ўйиндан 4тасида ғалаба ва 1та дуранг қайд этди.
«Фулхэм» эса 4та ўйиндан 3тасида ғалаба, 1тасида эса мағлубият қайд этди. «Вулверхэмптон» эса 5та ўйиндан 3тасида ғалаба қозонди, 1тасида дуранг қайд этди ва 1тасида мағлуб бўлди.
Фикрлар