АПЛнинг икки гранди бир футболчини талашмоқда

"Порту" ярим ҳимоячиси Фабио Феррейра Виейра Англия Премьер лигасининг икки етакчи жамоаси "Арсенал" ва "Ливерпуль" қизиқиши доирасига тушди.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида маълум қилди. Манбага кўра, Португалия клуби 21 ёшли футболчининг трансфери учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.

Виейра "Порту" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум ярим ҳимоячи "аждарлар" сафидаги барча мусобақаларда 78 учрашувда қатнашиб, 10 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширган.

Фабио Португалия U21 терма жамоасига аъзоси ҳисобланиб, "Селесио" ёшлари сафида 19 учрашувда қатнашган ва 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!