АҚШ жаҳон чемпионатида тарихий гол рекорди ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида мезбон сифатида майдонга тушган АҚШ терма жамоаси старт учрашувини муваффақиятли бошлади. Маурисио Почеттино шогирдлари Парагвай миллий жамоасига қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, рақиб дарвозасини тўрт марта ишғол этди – 4:1.

ESPN тарқатган маълумотга кўра, ушбу баҳс АҚШ терма жамоаси учун тарихий ўйинга айланди. Америкаликлар жаҳон чемпионатлари доирасида илк бор бир ўйинда шунча кўп гол уришга эришди. Илгариги мундиалларда АҚШ ҳеч қачон бир баҳсда тўртта гол урмаган эди.

Ушбу гуруҳда шунингдек Швейцария ва Қатар терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!