АҚШ клуби футболчиси Россия терма жамоасига чақирилганига расмий муносабат билдирди

АҚШнинг "Атланта Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячи Алексей Миранчукнинг Россия терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига чақирилгани борасида фикр билдирди.

"Атланта Юнайтед" ўз ўйинчиларидан бирортасига халқаро ўйинларда қатнашишни тақиқламайди", - дея хабар берди клуб матбуот хизмати Sport Express нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли россиялик футболчи жорий ёзги трансфер ойнасида “Атланта Юнайтед” сафига бориб қўшилган эди. Миранчук Италиянинг “Аталанта” клубидан 12 миллион евро евазига океан ортига йўл олди ва янги жамоаси билан 2027 йил охиригача шартнома имзолади.

Россиялик футболчи МЛСнинг жорий мавсумида еттита ўйин ўтказиб, иккита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
jan reno
05/10/2024 13:58
Чозмасдан, Миранчук дея колсанг болмайдими?