АҚШ президенти ва унинг ўғлини UFC жангчилари орасидаги энг яқин дўстини биласизми?

AҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли кичик Трамп UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги Колби Ковингтонни  энг яқин дўстим деб атади ва у билан бирга қўшма машғулот ўтказиш истагини билдирди.

"UFC 244-даги ўтган жанглар жуда ажойиб бўлди. UFC жангчиларидан бири билан машғулот ўтказиш керак бўлса, Бу Колби Ковингтон бўлади. У мен учун ҳақиқий дўст.

UFC да жуда кўп яхши жангчилар бор, аммо мен у билан дўстлашдим ",- деди Трамп.

AҚШ президенти ва унинг оиласи Нью-Йоркдаги UFC 244 мусобақасида шахсан иштирок этишганди. Катта трамп ҳам Ковингтон билан дўстона муносабатларга эга.