АҚШ терма жамоаси футболчиси: Трамп - ирқчи

“Шальке” клуби ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни АҚШ президенти Дональд Трампни жиддий танқид қилди.

“Менинг назаримда, уни бемалол ирқчи, дейиш мумкин. Трамп президентликка муносиб, дея олмайман.

Менга у жоҳилдек туюлади. Шунинг учун уни қўллаб-қувватламайман”, - дейди америкалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ полицияси Жорж Флойд исмли афроамерикаликни ўлдиргач, бутун дунёда норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)