АҚШ терма жамоаси сафида ўйнаётган ўзбекистонлик шахматчи ватандошларига қарши дона суришдан бош тортди
Бир неча йилдан буён АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тохиржонова Ҳиндистонда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон вакилига қарши дона суриши мумкин эди. Бироқ, айрим сабабларга Гулруҳбегим ватандошларига қарши баҳс олиб боришни истамаган ва ўйинда қатнашмаган. Унинг ўрнига эса АҚШнинг иккинчи рақамли шахматчиси Ирина Круш иштирок этган. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.
“Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ва АҚШ аёллар терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ўзига хос воқеа рўй бериши мумкин эди. АҚШ терма жамоасида биринчи ўринда қайд этилган Гулруҳбегим Тохиржонова ҳамюртларига қарши ўйнаши мумкин эди. Бироқ якунда Тохиржонова ўйинда қатнашмади (баъзи маълумотларга кўра, унинг ўзи Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйнашдан бош тортган) ва унинг ўрнига Ирина Круш биринчи рақамли спортчи сифатида столга ўтирди.
Бугун эса Тохиржонова Мўғулистонга қарши ўйинда яна биринчи доскага қайтди.
Тохиржонованинг бир неча йил аввал АҚШга кўчиб ўтиши Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти томонидан жанжал ва коррупция айбловлари билан боғлиқлиги айтилган эди”, - деб ёзди Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, кечаги тўқнашувда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШга қарши ўйинда имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар