АҚШдан Мессига рад этиб бўлмас таклиф. Месси уни қабул қилмоқчи!
Лионель Месси учун кураш қизигандан қизимоқда. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клублар антиқа таклифларни билдирмоқда.
Аргентиналик юлдузга “Ар-Ҳилол” ҳар бир мавсум учун 600 миллион евродан маош тўламоқчи эди. Ҳали Месси бу чорловни қабул қилгани йўқ.
АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳам қўлидан келганича ҳаракат қиляпти. АҚШ чемпионатининг барча клублари Мессини “сеҳрли диёр”га келишини кутяпти.
The Athletic нашрининг ёзишича, америкаликлар Лионель Мессига қуйидаги бонусларни таклиф қилган.
Биринчидан, Лионель Месси Америка чемпионатига кўчиб ўтса, Apple+ орқали футбол учрашувлари ва уларга доир контентларни томоша қилган обуначилар тўловидан улуш олади.
Иккинчидан, Мессига “Adidas” компанияси сотилган маҳсулотларидан маълум сумма ажратишга розилик берган.
Учинчидан, Месси профессионал фаолиятини якунлаганидан кейин АҚШ чемпионатининг исталган клубини сотиб олиб, унга эгалик қилиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, Мессининг рафиқаси Антонелло футболчидан айнан АҚШ вариантини танлашни сўраяпти. Футболчининг отаси Хорхе Саудия Арабистони вариантига мойиллик билдирмоқда.
Фикрлар