
Араб компанияси "Насаф" титул ҳомийига айланди
Ўзингизга маълум, Шўртан газ-кимё мажмуаси 2009-йилдан буён “Насаф” футбол клубинг бош ҳомийси ҳисобланади. Шу кунга қадар жамоа либосида ҳам айнан “Ung SGCC” рамзи туширилган эди. “Насаф” футбол клуби раҳбарияти клубнинг тижорий йўналишини кучайтиришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб олган ва бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.
“PetroPipe oil and gas” 2022-йил учун “Насаф” жамоасининг титул ҳомийига айланди.
“PetroPipe oil and gas” компанияси Бирлашган Араб Амирликларининг нефт ва газ саноати учун бутловчи қисимлар, модулли тизимларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи халқаро компания бўлиб, Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхоналарига эга ҳисобланди.
“Насаф” футбол клуби ана шундай йирик корхона билан тижорий келишувга эришди. Шу ўринда Шўртан газ-кимё мажмуаси эса жамоанинг бош ҳомийси бўлиб қолаверади.
“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати
Фикрлар