Араблар “Реал” юлдузи учун 200 миллион евро тикди

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси “Реал” раҳбариятига Винисиус Жуниор трансфери учун 200 миллион евро таклиф қилмоқда.

Football Espana нашрининг хабар беришича, бу сумма мадридликларни бразилиялик ўйинчини қўйиб юбориши учун етарли бўлиши мумкин.

Айни пайтда Винисиус Жуниор ва “Қироллик клуби” янги битим тузиш арафасида турибди.

23 ёшли ҳужумчи “Фламенго” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Винисиус Мадридга 2018 йили 45 миллион евро эвазига трансфер қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!