Арбелоа: "Мағлубиятлар инсонда из қолдирмайди"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания кубогида "Альбасете"га қарши учрашувдаги (2:3) мағлубиятнинг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида хавотирда эмаслигини билдирди.

Tecno

— Бу мағлубият сизда қандайдир из қолдириши мумкин, деб ўйлайсизми? — деган саволга жавоб бериб, Арбелоа қуйидагиларни таъкидлади:

— Ҳаётимда кўп бор мағлуб бўлганман. Оғир мағлубиятлар ҳам, қийин даврлар ҳам бўлган. Лекин мағлубият инсонда из қолдиради, деб ҳисобламайман. Агар бу клубни нимадир тавсифлайдиган бўлса, у — ғалабалар, совринлар ва кубокларга тўла жавонлардир.

Мен бу ерга резюмемни бойитиш учун эмас, балки клубга дунёдаги энг яхшиси бўлишга ёрдам бериш ва совринлар тўпламини янада бойитиш учун келганман, — деди "қироллик клуби"нинг бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!