Арбелоа ўз футболчисини ортига қайтариб юборди

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни яна "Кастилья"га қайтаришга қарор қилди.

21 ёшли футболчи яқинда Ла Лига доирасида "Валенсия"га қарши баҳсда (2:0) асосий таркибда майдонга тушган эди. Ёш испаниялик ўйинчи ўзини яхши томондан кўрсатди ва оммавий ахборот воситалари уни мураббий кутилмаларидан ҳам юқори ўйнаганини таъкидлаган эди.

Бироқ вазият ўзгарди. Янгиланган маълумотларга кўра, Арбелоа Даниэль Карвахаль билан суҳбатдан сўнг Хименесни яна "Кастилья"га юборишга қарор қилган. Кўринишича, 34 ёшли тажрибали футболчи шахсий мулоқот давомида мураббийни ўз салоҳиятига ишонтира олган.

Кутилишича, Карвахаль яқин учрашувларда яна асосий таркибга қайтиб, унга жароҳатдан соғайган Трент Александер-Арнольд рақобатчи бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!