"Archivo VAR": "Винисиусга нисбатан қоидабузарлик бўлган, пенальти қўйилиши керак эди"

CHERY AUTO

Ла Лигада мадриднинг "Реал" жамоаси иштирокидаги навбатдаги ўйин яна баҳсли ҳакамлик қарори билан эсда қолди. "Алавес"га қарши баҳснинг 88-дақиқасида Винисиус Жуниор жарима майдонига кириб бориб, рақиб билан тўқнашувдан сўнг ерга йиқилди.

Tecno

Бироқ ҳакам қоидабузарлик бўлмаган, деган қарор чиқарди. ВАР хонасидаги ассистентлар ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлади. Шунга қарамай, "Archivo VAR" таъкидлашича, ҳакамлар хатога йўл қўйган ва мазкур эпизодда пенальти белгиланиши керак эди, чунки бразилиялик футболчига нисбатан қоидабузарлик содир этилган.

Манбага кўра, видеоҳaкамлар бош ҳакамга тегишли тавсия бериши лозим эди, аммо номаълум сабабларга кўра бу амалга оширилмаган. Ушбу пайтга келиб мадридликлар 2:1 ҳисобида олдинда эди ва учрашув охиригача ҳисоб ўзгармади.

ImageImageImageImage

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!