Арда Гюлер "Брага"га қарши ўйинда дебют қилади
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ноябрь ойи бошида янги жамоасида дебют қилади. Журналист Эду Агирре берган маълумотга кўра, туркияликнинг дебюти Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Брага"га қарши ўйинда бўлади.
Гюлер ёзда Туркиянинг "Фенербахче" клубидан 20 миллион евро эвазига "Реал Мадрид"га ўтган эди. Арда жароҳатлар сабаб ҳалигача "қаймоқранглилар" сафида майдонга тушмади.
18 ёшли футболчи ўтган мавсумда Туркия чемпионатида 20та ўйинда қатнашиб, 4та гол ва 3та ассистентни ўз номига ёздириб қўйган эди.
Фикрлар