Арда Гюлер "Реал"да қайси рақамда ўйнайди? (фото)

Арда Гюлер "Реал" Мадридда рақам танлади.

Айни дамда 18 ёшли янги футболчисининг тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда. Гюлер "қироллик клуби"да 24-рақамда ҳаракат қилади.

Хесус Валехо олган мазкур рақамда энди туркиялик футболчи ўйнайди. Валехо ушбу ёзда иккинчи марта рақамини ўзгартирди. У аввалроқ Жуд Беллингемга 5-рақамни берган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!