Арда Гюлерга “Реал”нинг муносабати ёқмади, у клубдан кетмоқчи

“Реал” катта умидлар билан ўтган ёз Арда Гюлерни трансфер қилган эди. Мадридликлар 18 ёшли футболчи учун “Фенербаҳче”га 20 миллион евро тўлади.

Бироқ Арда Гюлерга бош мураббий Карло Анчелоттининг муносабати ёқмаяпти. Анча вақтни жароҳат туфайли бой берган истеъдодли футболчи энди майдонда кўпроқ ўйнашни истаяпти.

Амалда эса, Гюлер Испания кубоги ва Суперкубогида бир мартадан майдонга тушиб, жами 67 дақиқа ўйнади.

Клуб раҳбарияти Арданинг кетмоқчи эканидан бохабар қилинган. Туркиялик футболчи ҳеч бўлмаса, мавсум охирига қадар бошқа жамоага ижарага берилиши мумкин.

Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик 2029 йилнинг 30 июнигача расмийлаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!