Аргентина терма жамоаси аъзоси: Месси жуда ҳам содда

"Удинезе" клуби ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль "Барселона"даги ҳамюрти Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.

“Сиз ҳар доим Мессига намуна сифатида қарайсиз. Аммо у билан кийиниш хонасини алмаштирганингизда, Лео шунчалик содда эканлигини тушунасизки, унга у ҳақида ўз фикрларингизни айтиб бериш ўрнига, сиз болалар ҳақида сўрашингиз ёки у сизни “Валенсия” – “Барселона” ўйинида синдириб ташлаган пайтларини эслатишни афзал биласиз”, - дейди де Пауль.

Родриго 2014-2016 йилларда “Валенсия” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!