Аргентинада Месси тасвири туширилган 10 минг песолик банкноталар ишлаб чиқарилиши мумкин

Аргентинада Лионель Месси тасвири туширилган банкноталар пайдо бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Аргентина миллий банки президенти Силвина Батакис айтиб ўтди. Ташкилот ўтган ҳафтада мамлакатда 2000 песолик банкноталарни муомалага киритишни маъқуллаган, ҳозир эса 10 минглик купюраларни муомалага киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Батакис инфляция шароитида янги банкнотлар ишлаб чиқаришни зарурат деб атади.

“Мен аргентиналикларнинг қалбидан жой олган нарсани ўйнаган бўлардим, бу рамзий банкнот бўлади. Масалан, Жаҳон чемпионати билан боғлиқ. Мен Лионель Месси сурати туширилган банкнот чиқаришни истардим.

Бу мавзу таҳлил қилинаётганини тушунаман, Президент бугунги интервьюсида ушбу мавзуни очиқ қолдирди. Турли номзодлар таҳлил қилинмоқда. Ёш йигитлар Месси дейишмоқда, лекин Лионель Месси ва Диего Марадона тарафдорлари ўртасида кучли тортишувлар бор”, — деди Батакис Radio con Vos га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
11/02/2023 15:30
Dunyoni o'ziga qaratgan futbolchi