Аргентинага қарши ўйин олдидан Салоҳ муаммоси айтилди
Санкт‑Петербургнинг «Зенит» жамоасида ўйнаган ва ҳозирда футбол бўйича мутахассис сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов жорий йилда Шимолий Америкада ўтаётган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўйинига баҳо берди.
Унинг таъкидлашича, Салоҳ ҳали‑ҳам юқори даражадаги ҳужумчи ҳисобланади, аммо футболчининг жисмоний ҳолати бўйича саволлар бор.
- Салоҳ – жаҳон чемпионати плей‑офф босқичи талабларига жавоб бера оладиган юқори тоифали футболчи. Лекин унинг ҳолати юзасидан шубҳалар бор. Кейинги босқичларда ўйин суръати янада ошади. Жисмоний тайёргарлик жуда муҳим бўлади, Салоҳ эса ҳозирча энг юқори даражада эмас, – дея таъкидлади Радимов «Матч ТВ» телеканали эфирида.
Маълумки, жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Миср терма жамоаси Аргентина миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув сешанба, 7 июль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар