“Аристократлар” Гвардиола кутаётган ҳужумчини “илиб” кетмоқчи
“Челси” жамоа ҳужумкорлигини ошириш мақсадида “Аякс”нинг бразилиялик легионери Антони трансферини амалга оширмоқчи.
Аслида 21 ёшли ҳужумчини “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам ўз жамоасига чорламоқда.
Томас Тухель истеъдодли ёш ўйинчини “Челси” ўйин услубига мос тушмаётган Ҳаким Зиеш ва Кристиан Пулишич ўрнида ўйнатмоқчи.
Антони ўтган мавсумда ўз ҳисобига тўққизта гол ва саккизта голли пас ёздирган эди. Жорий чемпионатда эса “Аякс” таркибида олтита ўйинда бир жуфт тўп киритди.
Фикрлар