“АрМИ—2022”: Ўзбекистон жамоаси яна бир мусобақада биринчи

Венесуэлада “АрМИ—2022” Халқаро армия ўйинлари доирасидаги жанговар вазиятларда тўғри ва аниқ ҳаракатланиш кўникмасини оширадиган, ҳарбий хизматчиларнинг мерганлик маҳоратини синовдан ўтказадиган “Мерганлар марраси” мусобақасида якунланди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Венесуэланинг Лара штати Баркисимето шаҳрида ўтказилган “Мерганлар марраси” мусобақаси давомида ҳарбий хизматчилар турли вазифаларни ўз ичига олган 4 босқичда жами 15 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Булар — яккалик машқлар, жуфтлик ва жамоавий машқлар, ким тезкор шартларидир.

Муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Россия ўрин олди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!