Арне Слот Англия Премьер-лигасини “ёндирворяпти”
“Ливерпуль”ни ёзда қабул қилиб олган Арне Слот мавсум бошланганидан буён кетма-кет рекордларни ўрнатиб келмоқда.
“Қизиллар” еттинчи тур учрашувида “Кристал Пэлас” майдонидан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Бу ғалаба Арне Слотга яна бир рекорд келтирди.
Нидерландиялик мутахассис Англия чемпионатидаги дастлабки ўнта учрашувда энг кўп – тўққиз маротаба ғалаба қозонган илк мураббий сифатида тарихга кирди.
Аввалги рекорд Уильям Барклиги тегишли бўлиб, у дастлабки ўнта баҳсда жамоасининг саккиз марта зафар қучишига ҳисса қўшган эди.
Бундан ташқари, Арне Слот “Ливерпуль” тарихида ўзининг дастлабки тўртта сафар учрашувида ғолиб чиққан биринчи мураббий бўлди.
Фикрлар