Арне Слот “Барса” юлдузини “Ливерпуль”га олиб келиб, уни янги даражага кўтармоқчи
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот “Барселона” ярим ҳимоячиси Гави фаолиятини айнан унинг қўл остида давом эттиришини истаяпти.
El Nacional нашрининг ёзишича, Каталония клубига мурожаат қилиб, 20 ёшли ўйинчининг трансфер маълумотларини сўраган.
Арне Слот Гави унинг қўл остида юқори спорт формасига чиқишига ишонмоқда. Гавининг ўзи “Барсалона”да асосий таркибга кира олмаяпти ва ўйинида пасайиш кузатилмоқда.
Гави жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик мураббийлигида 12 та учрашувда иштирок этиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. Бу ҳолат “Ливерпуль”га келаси ёз уни трансфер қилиш умидини бермоқда.
Фикрлар