Аррисабалага
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Ян Облак билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти ва шу боис “матрасчилар” унга харидор бўлаётган жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқишмоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, шартномасида товон пули 100 млн евро этиб белгилаб қўйилган 25 ёшли словениялик посбонга айни дадма  “Арсенал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Ўз навбатида “Атлетико” Облакни 100 миллионга сотиб, ўрнига 70 млн еврога Бильбаонинг "Атлетик" клуби посбони Кепа Аррисабалагани сотиб олмоқчи.