Арсен Венгер

Daily Mirror нашри хабарига кўра, франциялик мураббий Арсен Венгер "Арсенал"га қайтиши мумкин.

Таъкидланишича, лондонликлар раҳбарлари франциялик мутахассисга "Арсенал" нинг янги бош мураббийи Микель Артета атрофида мухлисларни йиғиш учун янги лавозим таклиф қилмоқчи. Венгер ва клуб ўртасида музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996-2018 йиллар давомида "Арсенал"ни бошқарган ва клуб билан уч маротаба Англия чемпиони, етти марта Англия Кубогини қўлга киритган.