Арсен Венгер ЖЧ-2018да ким фаворитлигини айтди

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мундиалда қайси терма жамоанинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Айни дамда чемпионлик учун Франция, Бразилия ва Англия асосий даъвогар бўлиб турибди. Агар улар орасидан кимнидир имкониятларини юқорироқ баҳолаш керак бўлса, мен Дидье Дешам шогирдларини танлаган бўлардим”, - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси бугун мусобақанинг чорак финалида Уругвайга қарши баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)